$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Йўлларда йўқотилган умр

16:42 / 21.10.2024

Йилдан-йилга автомобиль йўлларида одамларнинг вафот этиши ошиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили автоҳалокатлар оқибатида дунё бўйича 1.19 млндан ортиқ одам дунёдан кўз юмади.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярмида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 9209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2282 нафари ҳалок бўлган. Шуларнинг 1794 таси болалар билан боғлиқ бўлиб, 1568 нафари  жароҳат олган, 263 нафари оламдан ўтган.

Булар кимнингдир жигарбанди, оилавий қувончи, кимнингдир отаси ёки онаси, жондан азиз инсони эди. Бу сонларни камайтиришнинг чораси борми?

Статистикаларга кўра, автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари 13 млндан кўп қўпол қоидабузарлик, 42 мингга яқин транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 300 мингдан ортиғи пиёдаларнинг қоидани бузиши оқибатида содир бўлган.

Буларнинг барига қонунчиликда қандай чоралар кўриляпти? Келинг, шуларни кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги жазо чоралари киритилган:

261-модда. “Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш”. Бунга кўра, масъул шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Энди қуйидаги хабарга тўхталсак:

“Фарғонада 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 9 йил муддатга қамалди. Суриштирувларга кўра, 26 ёшли ҳайдовчининг шахси аниқланиб, автомобилни маст ҳолда бошқаргани маълум бўлган”.

4 кишининг умри 4 оиланинг қайғусига, фарзандларнинг отасиз қолишига сабаб бўлган. Ҳайдовчи яширинган, аммо унинг шахси аниқланиб, суд 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Одамларнинг кўзи очилиши учун қанча инсон вафот этиши керак?Инсоннинг 9 йиллик умри биргина хато оқибатида хазон бўлиши муқаррар.

“Фарғонада уйининг дарвозаси олдида турган эркакни машина уриб юборди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи Lacetti автомобилини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда 57 ёшли эркакни уриб юборган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган”.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу жазо чоралари одамларга камлик қиляптими ёки янада жиддийроқ, оғирроқ жазо қўлланилса, баъзиларнинг ақли кириб қолармикан? Мурғак болалар қачонгача кимнингдир пойгаси, шошқалоқлиги эвазига қурбон бўлиши керак?

Эндиликда эса уйдан чиқиш ҳам хавфли бўлиб қолган замонда яшаяпмиз. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли видеолар эса ҳар бир юракни ларзага солмай қўймайди. Уларнинг ўрнида ўз яқинларимиз бўлиши ҳам мумкинлигини беихтиёр ўйлаймиз.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 19 ёшли қизни уриб юбориб, "машинам мурда ташувчи эмас" дея ёрдам беришдан бош тортган Gentra ҳайдовчиси ҳақида хабарлар тарқалди. Инсон ҳаёти биргина темирдан арзон баҳоланаётгани ачинарли...

2023 йилнинг октябрь ойида пойтахтимизда ўтказилган "Диққат пиёда" профилактик тадбири давомида 6000 дан зиёд йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтишга уринган пиёдалар жаримага тортилган. Кўриниб турганидек, кўплаб ЙТҲларнинг юз беришида пиёдаларнинг нотўғри ҳаракатланиши ҳам ёмон оқибатларга олиб келади.

“Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Исузу йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб кетди. Пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, вафот этган”.

5 дақиқа вақтни тежаш учун кимдир жон берса, кимдир умрбод ногирон бўлиб қолади. Ана шундай ҳодисаларнинг олдини олиш, пиёдаларга қулай бўлиши учун маълум бир масофа бўйича светофор ўрнатиш ёки йўлакча ҳосил қилиш зарур деб ҳисоблайман.

Шунингдек, тезликни чеклаш ва юқори тезликда ҳаракатланадиган баъзи ўзини босолмайдиганларга қаттиқроқ жазо қўлланилиши оз бўлса-да фуқароларнинг йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишларига ҳисса қўшиши мумкин. Пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган фуқаролар ҳам светофорда тўхтамаган, одамларга йўл бермаган ҳайдовчилар сабаб жабр тортяпти.

Умуман, охирги вақтларда йўлларда содир бўлаётган ҳалокатлар сони камайиш ўрнига ошиб бормоқда. Йўл инфратузилмасини яхшилаш, пиёдалар ва ҳайдовчиларга бирдек қулайликлар яратишга катта эҳтиёж бор.

Муаллиф: Йўлдошбой Рузматов


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!