Тел-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги мажмуасида Исроил мудофаа идорасининг янги раҳбари Исроил Катснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Мудофаа вазири Исроил Катс бугун Тел-Авивдаги Мудофаа вазирлиги мажмуасида бўлиб ўтган тантанали маросимда ўз лавозимига киришди”, дейилади хабарда.
Маросимда сўзга чиққан Катс унинг мақсади “Эрон тажовузини тўхтатиш,” ХАМАС раҳбарияти ва “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш ҳамда бу урушда Исроил ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини айтди.
“Мудофаа вазири сифатида мен ҳам гаровга олинганларни қутқариш мақсадини Мудофаа вазирлигининг ахлоқий устуворликлари қаторига қўяман”, дейди Катс.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!