$
12002.93 UZS
-1.55
₽
146.74 UZS
0.18
€
13156.41 UZS
0.7
31° Кечаси 18°

1 сентябрдан мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

17:07 / 20.05.2022

Жорий йил 19 май кунги Ҳукумат қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).

Қайд этилишича, 2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг  савдо шохобчалари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ягона мактаб формасини жорий этиш тўғрисидаги таклиф дастлаб 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ва орадан бир йил ўтиб, ҳукумат қарори билан мактаб формалари намуналари тасдиқланиб, 2019/2020 ўқув йилидан мажбурий жорий этилиши белгиланган эди.

Бироқ ўша йилнинг май ойида президентнинг қизи, ўша пайтда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари сифатида ишлаган Саида Мирзиёева мажбурий ягона мактаб формасини жорий этишдан аввал мактаблардаги камчиликларни бартараф этиш лозимлигини таъкидлаган ва 2019 йилнинг 11 июнига келиб, собиқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб ўқувчиларининг мажбурий формасига ўтиши масаласининг кечиктирилиши ҳақида маълум қилган эди.

 

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!