Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 10:14 да Андижон шаҳар “Навбаҳор” МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган “тез тайёрланадиган овқат” тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида 112 тизими орқали Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан соат 10:22 да Ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва содир бўлган ёнғин 10:45 да батамом ўчирилган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!