Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляеннинг таклифига биноан 23 октябрь куни расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари Белгия пойтахтида Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади. Кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Белгияликлар Қироли Филипп ҳамда Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтларининг вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!