$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

2 ёш болага жароҳат етказган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди

10:02 / 27.12.2023

Аввалроқ, Болалар омбудсманига фуқаро Н.Ш. 2023 йил 17 ноябрда Яккасарой туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси К.Ғ.нинг 2021 йилда туғилган ўғли Л.А.га нисбатан қўпол ҳаракати натижасида боланинг қўли билагидан чиқиб, унга жиддий шикаст етганлиги ҳақида мурожаат этган эди.

Ўтказилган терговга қадар текширув давомида тайинланган тиббий экспертиза юзасидан 2023 йил 18 декабрь куни берилган хулосага кўра, Л.А.га оғирлик даражаси бўйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказилган.

Бунинг асосида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, энага ёрдамчиси Ғ.К. хатти-ҳаракатлари билан касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, яъни ўз касбига бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли баданга ўртача оғир шикаст етказишда ифодаланган жиноят содир этганлиги юзасидан айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024
Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!