Келтирилишича, ўтган йил 800 нафар шифокор Германия, Корея, Сингапур, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Россия, Туркия каби чет давлатларнинг нуфузли клиникалари ва университетларига малака оширишга юборилган бўлса, 2023 йил яна 1 500 нафар врач хорижда ўз малакаларини ошириши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, 2023 йилда 1000 нафар чет эллик мутахассис ўзбек талабаларига сабоқ беради. Ўз навбатида, бу рақам ўтган йилда 350 нафарни ташкил этган.
Жумладан:
– гематология ва онкогематология бўйича мутахассислар, нефролог, эндокринолог ҳамда кардиологлар Россияда;
– ҳамширалар Германияда;
– онкологлар Кореяда;
– хирурглар Ҳиндистонда;
– кардиохирурглар, трансплантологлар Саудия Арабистони ва Туркияда;
– раҳбар кадрлар эса Сингапур ва Туркия давлатларида малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, тиббиёт институтларда 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига «нано технология», «тиббиёт генетикаси», «ИТ-технологияси» каби фанлар киритилади ва хорижий педагогларни жалб қилган холда ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Олий таълим муассасалари ҳамда коллеж ва техникумларнинг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия, Туркия, Сингапур ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!