2024 йилнинг 1-ярмида Uzbekistan Airways томонидан халқаро йўналишларда жами 2 346 000 йўловчиларга, маҳаллий йўналишларда эса жами 360 000 йўловчиларга хизмат кўрсатилди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева хабар берди.
Қайд этилишича,2024 йилнинг 1-ярмида “Silk Avia” томонидан жами 3 277 парвоз бажарилиб, 168 798 йўловчига хизмат кўрсатилган.
- Жорий йилнинг июнь ҳолатига кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича авиақатновлар сони оширилди:
- Тошкент-Термиз-Тошкент ва Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 16 тага;
Тошкент-Қарши-Тошкент ва Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 7 тага;
- Тошкент-Навоий-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 5 тага етказилди.
1 июлдан бошлаб, ҳафтасига 7 маротаба Тошкент-Иссиқ-кўл-Тошкент йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилмоқда.
12 июлдан бошлаб Тошкент-Термиз-Тошкент ва Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига, ҳар битта йўналиш бўйича 21 тага етказилади.
Зомин аэропортида учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиш ишлари якунлангани муносабати билан авиақатновлар қайта тикланиб, парвозлар ҳар куни Let L-410 ҳаво кемасида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!