Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маълум қилди.
Жозеп Боррел бу мақсадга “кутилганидан бир неча ой кечроқ” эришилганини айтиб ўтган. Дастлаб Брюссел 2024 йил март ойи охиригача Украинага бир миллион артиллерия снарядларини етказиб беришни режалаштирган эди. Бироқ белгиланган муддатга келиб, режанинг ярмидан бир оз кўпроғи бажарилган.
“Биз Киевни снарядлар билан таъминлашда давом этамиз, чунки Россия КХДР ва Эрондан катта миқдорда ўқ-дорилар ва ракеталарни олишда давом этмоқда”, — деган Боррел.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!