$
12136.57 UZS
-0.53
157.70 UZS
-0.83
14318.73 UZS
11.52
31° Кечаси 18°

Навоийда 140 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланади

17:26 / 07.12.2024

Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни Навоий вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Навоий – ҳам ҳудуд, ҳам инфратузилма, ҳам саноат салоҳияти жиҳатидан катта вилоят. Сўнгги етти йилда 8 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 6 минг 500 та лойиҳа ишга туширилган. Бу йил 2 миллиард 200 миллион долларлик 577 та лойиҳа якунланмоқда.

Президентнинг ўтган ойда вилоятга ташрифи чоғида иқтисодиётни янада ривожлантириш, қўшимча имкониятларни излаб топиш бўйича топшириқлар берилган эди. Йиғилишда шу асосида тайёрланган таклифлар кўриб чиқилган.

Масалан, Кармана туманидаги кимё технопаркига туташ яйлов ерда янги саноат корхоналарини жойлаштириш мўлжалланмоқда. Инфратузилма ва хомашё борлиги боис у ерда келгуси йилнинг ўзида каолин, кварц, диоксид кремний, мато бўёғи лойиҳаларини бошлаш мумкин.

Хитойлик инвесторлар Хатирчи туманида кварц ва гранитни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш ташаббусини билдирган. Конимех, Навбаҳор ва Учқудуқ туманларида жойлашган 11 та фойдали қазилма майдони ҳам ўзлаштириш учун истиқболли.

Юртимиздаги яйловларнинг 43 фоизи Навоий вилоятида, лекин унинг 5 фоизидан фойдаланяпти, холос. Шу боис 350 минг гектар яйловга дрон билан иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зиравор уруғлар сепилади ҳамда аҳолига бўлиб берилади. Томди ҳамда Учқудуқ туманларида эчкичилик ва қўйчилик ривожлантирилади.

Шунингдек, Томди ва Нурота туманларини қурилиш материаллари, чорвачилик ҳамда туризмга, Хатирчини тўқимачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш учун барча шароит бор. Хусусан, Хатирчида гени ўзгармаган ва органик маҳсулот сертификатини берадиган замонавий лаборатория ташкил қилинмоқда. Мазкур туманда 500 гектар, Навбаҳорда 200 гектар адир ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо қилинади.

Далалар ва маҳаллаларда бозорбоп маҳсулотлар етиштириш рағбатлантирилади. Жумладан, Италиядан кунгабоқар уруғи олиб келиб, такрорий экин сифатида 10 минг гектарда экишни таклиф қилинмоқда. Натижада 5 минг аҳоли қўшимча даромадга эга бўлади, ишлаб чиқариладиган кунгабоқар ёғи вилоят аҳолисининг йиллик талабини қоплайди. Пахтачиликда ҳам ҳудуд тупроғига мос, сувсизликка чидамли ғўза Хитой навларини экиш кенгайтирилади.

Бу йилнинг ўтган даврида вилоятда 111 минг аҳоли ишга жойлаштирилган. 2025 йилда 140 минг аҳолининг бандлигини таъминлаш, 10 мингта оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Йиғилишда Навоий вилояти ҳокими шу каби ресурсларни ишга солиш, 2025 йилда тармоқ корхоналаридан ташқари 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 320 миллион доллар экспортни таъминлаш бўйича режаларини тақдимот қилган.

Лекин булар вилоят салоҳияти даражасида эмаслиги боис режаларни қайта кўриб чиқиш топширилган.

Янги лойиҳаларни кўпроқ Конимех, Нурота, Хатирчи ва Томди туманларида жойлаштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Ишсиз аҳолини замонавий касбларга ўқитиб, юртимизда ва чет элдаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси белгиланди. Иқтисодий имкониятлари кенг, шу билан бирга, аҳолиси нисбатан кўп бўлмаган Навоий вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мумкинлиги таъкидланган.



														
														Мақтанчоқ блогер 10 суткага қамалди

Мақтанчоқ блогер 10 суткага қамалди

Суд қарорига кўра, “мақтанчоқ блогер” 10 сутка маъмурий жавобгарликка тортилиб, тарбияланиши учун маъмурий қамоқ жазоси тайи…
17:11 / 28.02.2026

														
														Комил Алламжоновга суиқасд қилган шахс қамоқхонада вафот этди

Комил Алламжоновга суиқасд қилган шахс қамоқхонада вафот этди

Маълумотларга кўра, ҳодиса 26 февраль куни содир бўлган. Жаҳонгиров изоляторда кийимидан фойдаланган ҳолда ўз жонига қасд қи…
16:53 / 28.02.2026

														
														1 март учун об-ҳаво маълумоти

1 март учун об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ша…
16:13 / 28.02.2026

														
														Исроил ва Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли бир нечта авиарейслар Ўзбекистонга қайтди

Исроил ва Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли бир нечта авиарейслар Ўзбекистонга қайтди

Uzbekistan Airports Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши сабабли бир қанча рейслар ортга қайтганини маълум қилди.
15:03 / 28.02.2026

														
														Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни иккинчи бор огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни иккинчи бор огоҳлантирди

Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабабли Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан Фронторти буйруғига қатъий амал қилиш сўралд…
14:40 / 28.02.2026

														
														Ўзбекистон ТИВ Афғонистон – Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон – Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди

Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатла…
09:39 / 28.02.2026

														
														Орол денгизи ҳудудида саксовул экиш ишлари бошланди

Орол денгизи ҳудудида саксовул экиш ишлари бошланди

БМТТД, ACDF ва Aral School қўшма ташаббуси Орол денгизининг қуриган тубида 90 минг гектар майдонга саксовул ва бошқа галофит…
15:41 / 27.02.2026

														
														Прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Учтепа туманининг прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди.
15:27 / 27.02.2026

														
														Ўзбекистон 8 йиллик танаффусдан сўнг қишки Паралимпия ўйинларига йўлланма олди

Ўзбекистон 8 йиллик танаффусдан сўнг қишки Паралимпия ўйинларига йўлланма олди

Пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Паралимпия ўйинлар…
15:03 / 27.02.2026

														
														Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

“Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз”, – деди Президент.
13:21 / 27.02.2026

Бу ҳам қизиқ

1 март учун об-ҳаво маълумоти

1 март учун об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ша…
16:13 / 28.02.2026
Ўзбекистон ТИВ Афғонистон – Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон – Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди

Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатла…
09:39 / 28.02.2026
“Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман” – Саида Мирзиёева

“Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман” – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарорини ҳаётга татбиқ этиш …
09:53 / 27.02.2026
АҚШ самолётларини Эронга зарба бериш учун Исроилга жойлаштирмоқда – манба

АҚШ самолётларини Эронга зарба бериш учун Исроилга жойлаштирмоқда – манба

“Тел-Авивдаги Бен-Гурион фуқаролик аэропортида ҳафта бошида АҚШ армиясининг ёнилғи қуйиш самолётлари саф тортди. Хъда эълон …
16:34 / 26.02.2026
Сурхондарёдаги энг оғриқли масалалардан бири йўл ва транспорт инфратузилмаси экани қайд этилди

Сурхондарёдаги энг оғриқли масалалардан бири йўл ва транспорт инфратузилмаси экани қайд этилди

Юртимизни Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 километрли магистраль йўл 30 йилдан буён капитал таъмирланмаган. Му…
13:14 / 27.02.2026
Боливияда пул юкланган ҳарбий самолёт қулаб тушди

Боливияда пул юкланган ҳарбий самолёт қулаб тушди

Маълум қилинишича, воқеа мамлакатнинг Эл-Алто шаҳрида, маҳаллий аэропорт яқинида содир бўлган.
10:52 / 28.02.2026
Тошкент вилоятида фуқаро 2,3 млрд сўмлик электрни ўғирлади

Тошкент вилоятида фуқаро 2,3 млрд сўмлик электрни ўғирлади

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 365 миллион сўмли…
13:31 / 26.02.2026
Мақтанчоқ блогер 10 суткага қамалди

Мақтанчоқ блогер 10 суткага қамалди

Суд қарорига кўра, “мақтанчоқ блогер” 10 сутка маъмурий жавобгарликка тортилиб, тарбияланиши учун маъмурий қамоқ жазоси тайи…
17:11 / 28.02.2026
Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

“Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз”, – деди Президент.
13:21 / 27.02.2026
Исроил ва Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли бир нечта авиарейслар Ўзбекистонга қайтди

Исроил ва Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли бир нечта авиарейслар Ўзбекистонга қайтди

Uzbekistan Airports Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши сабабли бир қанча рейслар ортга қайтганини маълум қилди.
15:03 / 28.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!