“Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди. Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази бугун Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, умуман, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказди.
Берилган ҳисоботларга кўра, бугун-эрта “ақлли” светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.
Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман.
Пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилайман” – дейди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!