$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

2025 йил учун Давлат бюджети харажатлари 344,8 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда

11:14 / 09.01.2025

2024 йилнинг 24 декабрида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди.

Қонун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлари миқдори, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари, маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари прогнозлари, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ва харажатларини ўзида мужассам эттирган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ макроиқтисодий ва фискал барқарорликни таъминлаш, шунингдек давлат қарзи ошишининг олдини олиш мақсадида қонун билан консолидациялашган бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Қонунда харажатларни мақсадлилиги ва самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бюджет интизомини таъминлаш ҳамда бюджет тақчиллиги чекланган миқдорининг ошиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

2025 йил учун давлат кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари, шундан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун 3,0 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланмоқда.

Давлат қарзи портфелини диверсификация қилиш ҳамда валюта хатарларини камайтириш мақсадида 2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми – 30,0 трлн сўм миқдорида қайд этилмоқда.

Давлат томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар (сотиб олиш ёки тўлаб бериш) ва тасдиқ хатлари берилиши талаб қилинадиган барча давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосидаги имзоланадиган янги лойиҳалар қийматининг юқори чегараси 6,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг 2025 йилги даромадлари 431,0 трлн сўм ва харажатлари 480,5 трлн сўм, тақчиллиги 49,5 трлн сўмга прогноз қилинмоқда.

Ушбу мақсадларга эришиш борасида бюджет барқарорлигини таъминлашда солиқ ва бюджет сиёсатининг ўрта муддатга мўлжалланган асосий йўналишлари сифатида

– “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш орқали даромадлар базасини кенгайтириш;

– барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш ҳамда солиқ тизимини рақамлаштириш ва соддалаштириш;

– солиқ, божхона ва бюджет сиёсатини босқичма-босқич Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш;

– ўрта муддатда асосий солиқ ставкаларини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш;

– бюджетни шакллантиришда “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини босқичма-босқич тўлақонли жорий этиш;

– инсон капиталига харажатларнинг устуворлигини, ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлаш;

– бюджет очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджетни шакллантиришда фуқаролар иштирокини янада ошириш;

– давлат бюджетида Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари бажарилишига қаратилган тадбирларни акс эттириш, шунингдек “яшил бюджетлаштириш” тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш белгилаб олинган.

2025 йилги давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,9 фоиз миқдорида, давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари 66,4 трлн сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари 22,2 трлн сўм прогноз қилиниб, уларнинг харажатлари тегишинча 62,8 трлн сўм ва 20,3 трлн сўм миқдорда тасдиқланмоқда.

2025 йил учун Давлат бюджети харажатлари 344,8 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган Конституциявий тамойилга мос равишда келгуси йил Давлат бюджетида ҳам ижтимоий ёндашув устуворлиги сақлаб қолинган. Келгуси йилда ҳам давлат бюджетида ижтимоий соҳа харажатлари салмоқли улушни ташкил этади. Харажатларнинг 52 фоизи ёки 177,7 триллион сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда.

Бунда таълимга йўналтирилаётган харажатлар 84,0 триллион сўмни, соғлиқни сақлаш соҳасига эса 41,3 триллион сўмни ёки бюджет харажатларининг 36,4 фоизини ташкил этмоқда.

Шу каби, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳаларига ҳам ажратилаётган маблағлар салмоғи ошяпти.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари келгуси йилда ҳам эътибор марказида бўлишини алоҳида таъкидлаш лозим.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 15 та туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастурларига 1 трлн сўм, ҳудудларни ривожлантиришда муҳим “драйвер” лойиҳалар учун зарур инфратузилмани яратиш мақсадларига 800 млрд сўм, оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга 1,4 трлн сўм мақсад қилинган.

Келгуси йилги Давлат бюджети ва умуман охирги йилларда бюджетни шакллантиришда БРМга, шу жумладан “яшил” лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, бунда айниқса таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, тоза сув ва санитария ҳамда йўл инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли албатта.

Жорий йилда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларни (16 та) амалга ошириш учун йўналтирилган маблағлар жами бюджет харажатларининг 69 фоизини ташкил қилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 246,5 трлн сўм ташкил этиши белгиланмоқда.

Бюджетни кўриб чиқиш давомида гендер тенгликни таъминлаш соҳасига эътибор қаратилиши (гендерга асосланган миллий бюджет) гендер тенгликни таъминлаш бўйича эришилаётган натижаларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатмоқда.

Жумладан, яқинда эълон қилинган Гендер тенглик ва бошқарув индексида бошқарув, таълим, ИТ (АйТи), меҳнат, тадбиркорлик ва зўравонликни олдини олиш каби соҳаларда эришилган ижобий натижаларга кўра Ўзбекистон 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилган.

Қонунда туман ва шаҳарлар бюджетлари даромадлар базасини мустаҳкамлаш, уларни мустақиллигини янада ошириш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, туман ва шаҳарлар бюджетларига тўланадиган амалдаги солиқларга қўшимча равишда айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизи (бу ерда ҳам йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно), ҳамда давлат активларини ижарага беришдан тушумлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, Қонун билан 2025 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджетидан ажратилган гендерга доир маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Олий Мажлис палаталарига тақдим этиши бўйича янги норма киритилмоқда.

Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ажратмаларини тасдиқлаш, бюджет жараёни ва бюджет даражалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда 2025 йил мамлакатимизда “Атроф- асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ҳамда уларни тайёрлаш учун асос бўлган макроиқтисодий ривожланиш прогнозларини ўзида акс эттириш билан бир қаторда жаҳонда рўй бераётган глобал таҳдидлар иқтисодиётда кескин ўзгарувчанлик ва юқори ноаниқликнинг сақланиб қолиши шароитида 2025 йилда ҳам мамлакатимизда миллий иқтисодиётни 6 фоиздан кам бўлмаган даражада ўстириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини оширишга қаратилган таркибий ислоҳотларнинг давом эттирилиш, аҳолининг даромадларини оширишга, камбағаллик даражасини қисқартиришга қаратилган.

 



														
														“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026

														
														11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026

														
														Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026

														
														Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026

														
														Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026

														
														Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026

														
														Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026

														
														Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026

														
														Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026

														
														Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!