Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Момчило Бабич тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Telegram саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, вазир фавқулодда ва мухтор элчи Момчило Бабичдан ишонч ёрлиқларини қабул қилган. Учрашув давомида икки давлат сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигини билдирган.
“Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!