Politico нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти бу ҳақда Япония сари парвоз чоғида Air Force One самолёти бортида журналистлар билан суҳбатда айтган.
“Доналд Трамп ўзининг учинчи муддати Қўшма Штатлар Конституциясига зид эканини таъкидлаб, бу лавозим учун асосий номзодлар сифатида витсе-президент Жей Ди Венс ва давлат котиби Марко Рубиони кўраётганини билдирди”, дея ёзмоқда Politico.
Матбуот вакиллари Трампдан, яқинда Оқ уйнинг собиқ стратеги Стив Беннон илгари сурган “учинчи муддатга номзод бўлиш” ғояси ҳақидаги фикрини сўрашганида, Трамп “Мен буни мамнуният билан қилган бўлардим. Менинг натижаларим тарихдаги энг яхшиларидан. Аслида бу ҳақида ўйламаганман. Қўшма Штатларда президентликка муносиб бошқа яхши одамлар ҳам бор”, – дея жавоб берган.
Журналистлар ундан “Бу одамлар кимлар?” деб сўрашганда, Трамп орқада турган давлат котиби Рубиога ишора қилиб, “Бизда ажойиб одамлар бор, улардан бири мана шу ерда турибди. Жей Ди Венс ҳам яхши инсон. Зўр витсе-президент. Менимча, ҳеч ким бу икки кишига қарши номзодини қўймайди”, – деган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!