Жорий йилнинг 24 декабрь куни Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Бу ҳақда “Khaama Press” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу ҳаво ҳужумлари оқибатида 15 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Жумладан, аёллар ва болалар вайроналар остидан топилган.
Покистоннинг ҳужумларида Бармал туманидаги камида етти қишлоқ нишонга олинган. Таъкидланишича, Ламан қишлоғи бутунлай вайрон этилган. Бир оиланинг 5 нафар аъзоси воқеа сабаб вафот этган.
Ушбу хулосалар дастлабки текширувлар натижаси бўлгани сабаб қурбонлар ва яраланганлар сони кўпайиши мумкин.
Бироқ ҳозирча на Толибон, на Покистон қурбонлар ҳақида расман изоҳ бермаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!