$
12165.24 UZS
-25.19
159.42 UZS
-2.67
14330.65 UZS
-32.11
31° Кечаси 18°

5 йил иш стажи бўлган хотин-қизларни ОТМларга қабул қилиш тартиби белгиланмоқда

11:46 / 12.04.2022

Ҳукуматнинг мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақидага қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномаси асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар ҳисобидан, кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига тест синовлари натижаларига асосан амалга оширилади.

Мазкур тартиб олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Тавсиянома мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун берилади.

тавсиянома олиш учун талабгор хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар мурожаат қилади.

Тавсиянома Қўмитанинг биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ёки унинг вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса – ушбу раҳбар томонидан берилади.

Хотин-қизларга тавсиянома Қўмита томонидан бир марта берилади ҳамда тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил муддатга амал қилади.

Маълумот учун, тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этиш учун ариза шакли Қўмита томонидан ишлаб чиқилади.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент метросида поезд эшиги ёпилмасдан ҳаракатланди

Тошкент метросида поезд эшиги ёпилмасдан ҳаракатланди

14 апрель куни Тошкент метросининг “Алишер Навоий” бекатидан йўлга чиққан поезднинг учинчи вагони эшиги тўлиқ ёпилмаган ҳолд…
12:35 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

“Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун санъатсевар халқимизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни…
09:15 / 15.04.2026
Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбек санъати вакили Доно Бобохонова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Доно Бобохонова 80 ёшида вафот этди. У миллий саҳна санъати ривожига у…
15:16 / 15.04.2026
17 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, ш…
17:13 / 16.04.2026
Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди
10:29 / 15.04.2026
Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти лавозимидан воз кечди

Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти лавозимидан воз кечди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари футбол иттифоқи президенти лавозимини тарк этишини маълум қи…
14:40 / 15.04.2026
Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси вакили билан учрашди

Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси вакили билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15 апрель куни Тошкентда Россия Президенти Администрацияси раҳ…
09:24 / 16.04.2026
Фарғонада 800 ўринли замонавий шифохона қурилади

Фарғонада 800 ўринли замонавий шифохона қурилади

Фарғона вилоятида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича йирик лойиҳа юзасидан муҳим келишув имзоланди.
17:30 / 16.04.2026
Янгийўлда 2 нафар банк ходими наркотик ортидан қамоққа олинди

Янгийўлда 2 нафар банк ходими наркотик ортидан қамоққа олинди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида улардан ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
17:29 / 15.04.2026
Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ўринбосарлари — Тимур Шабданбеков ва Даниел Рисалиев ҳибсга олинга…
12:21 / 15.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!