Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15 апрель куни Тошкентда Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашув ўтказди.
Томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилди. Суҳбат марказида савдо, иқтисодиёт, энергетика ва IT соҳаларидаги қўшма лойиҳалар бўлди.
Шунингдек, Президентлар администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтилишича, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!