Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили А.Х.Камилов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга 2022 йил 19 июнь куни амалга оширилган ташрифи натижалари бўйича маълумотлар Афғонистон маҳаллий ахборот воситалари орқали зудлик билан ёритиб бориляпти.
Маҳалий ОАВ, жумладан, Комиловнинг Афғонистон ички ишлар вазири в.б. Сирожиддин Хаққоний билан учрашуви ҳақида ҳам ёзмоқда.
Сирожиддин Хаққоний учрашув аввалида Комиловни илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимида Афғонистон учун ўйнаган ижобий роли учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у А.Комиловни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг келгусидаги ишларида муваффақият тилади.
Учрашув давомида Афғонистондаги хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди ва томонлар иқтисодий имкониятлардан фойдаланиши учун хавфсизлик таъминланиши зарурлигини таъкидладилар.
Комилов Ички ишлар вазирини Термиз–Мазори-Шариф–Кобул темир йўли лойиҳасини амалга оширишда хавфсизликка алоҳида эътибор қаратишга чақирди. Унинг таъкидлашича, ушбу темир йўл лойиҳаси минтақа ва Афғонистоннинг иқтисодий фаровонлигида муҳим рол ўйнаши мумкин.
Ҳаққоний Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатларини юқори баҳолади ва Афғонистон ҳавфсизлик кучлари барча миллий лойиҳалар, айниқса, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган темир йўл ва электр тармоқлари қурилиши лойиҳаларига эътибор қаратишига ишонтирди.
Мамлакат ИИВ вазири қўшимча қилиб, Афғонистонда эришилган ғалабадан сўнг Ислом Амирлиги мамлакатда тинчликни ўрната олганини таъкидлаб, қўшни давлатлар учун чегараларда хавфсизликни таъминлаш масаласи алоҳида аҳамиятга эга эканлигига урғу бериб ўтди.
Суҳбат якунида томонлар мамлакатлар иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиши учун икки давлат янада яқинроқ ишлашига ҳаракат қилишига ваъда берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!