$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Амир Темур аслида ким?

12:07 / 06.08.2024

Тарихдан маълумки, ҳар бир диннинг ҳам миллатнинг ҳам ўз етакчилари ва ҳукмдорлари бўлган. Худди шундай мусулмон дунёсига ҳам кучли бир ҳукмдор керак эди. Турли манбаларда турлича таърифланадиган Амир Темур ўз даврининг кўплаб шахслари билан зиддиятларга борган. Жумладан, Йилдирим Боязид билан бўлган қарама-қаршиликлар ҳам тарихий манбаларда турлича ёритилган.

Амир Темур ва Йилдирим Боязидни кўпчилик ўзаро ёвлар деб билади. Аммо ҳақиқатан ҳам шундайми?

1. Амир Темур ва Йилдирим Боязид ўртасида аввалдан низо бўлганми? Уруш бошланишига асосий сабаб нима?

2. Ўз қўшини билан Туркияни забт этган Темур нима учун у ерда ҳукмронлигини ўрнатмаган ва бу давлатни босиб олмаган?

3. Амир Темур империясининг майдони қанча? Ушбу империя ҳозир қайси давлатларга тўғри келади?

4. Хўш, Амир Темурнинг рафиқалари сони қанча? Унинг ҳарамидаги канизаклар-чи?

5. Темур вафотининг асл ҳақиқати қандай? Шу ва шу каби саволларга қуйида батафсил тўхталамиз.

Амир Темур ва Боязид узоқ йиллар давомида бир бирларига мактуб юбориб турган. Жумладан, Амир Темур биринчи мактубида Рум диёри подшоҳига Қора Юсуф ва Аҳмад Жалойирни юртидан сургун қилишини талаб қилади. Бундан ташқари, Боязидга Амир Темур ва унинг қўшинларига бўйсунмаган подшоларнинг қисматини ҳам эслатиб ўтади. Ушбу мактубга жавобни Йилдирим Боязид “Қари кўппак” дея Амир Темурни ҳақорат қилишдан бошлайди. Ҳамда уни золим, кофирларнинг энг ашаддийси дея атайди. Ушбу номани олгандан сўнг ким жанг майдонига келмаса унинг хотини уч талоқ бўлғай деб мактубни якунлайди. Бу сўзлар Амир Темурга жуда оғир ботади. Шундай бўлса-да, у бу мунозарани жангга айлантирмасликка сулҳ тузишга кўп бор уринади. Шу сабаб кўп хатлар битади. Сулҳ тузилса орада дўстлик ва биродарлик ришталари боғланишини ва мусулмон мусулмоннинг қонини тўкиши жоиз эмаслигини аксинча кофирларга қарши курашишни маъқул кўришини айтади. Бундан ташқари, Амир Темур Боязид хаста эканлигида унга қарши жанг қилмагани ҳам эътиборга молик. Шундай бўлса-да, орадаги низолар сабаб уруш бошланган. Тез орада соҳибқирон қўшини кичик Осиё ҳудудига бостириб кирган.

Илк жанг 1399 йил Сиваш шаҳрида бўлиб ўтган. Соҳибқирон Усмонлилар қўшини билан у ерда жанг қилишдан воз кечади ва ўз қўшини билан Анқарани орқа томондан қамал қилади. Шундан сўнг, Усмонлилар ортга қайтишга мажбур бўлиб, ўзлари учун ноқулай шароитда жанг қилишга мажбур бўлишади. Анқара учун бўлиб ўтган жанг 1402 йил 20 июнь куни тонгда бошланади. Ушбу жангда ҳар томондан 200 мингдан ортиқ қўшин иштирок этган. Темур қўшинлари Усмонли қўшинларининг асосий қисмини захира қисмдан ажратиб, уни қуршаб олади. Султон Боязиднинг омон қолган аскар ва саркардалари ҳар тарафга қочиб қолади. Ҳаттоки, уч шаҳзода ҳам оталарини жанг майдонида ташлаб қочишни афзал кўришади. Шундан сўнг, Боязиднинг содиқ саркардалари унга жанг тақдири аллақачон ҳал бўлганини айтади ва қочишни маслаҳат беради. Бироқ султон душман қуршовида қолиб кетганига қарамай қочишдан воз кечади. Боязид ярим тунгача жанг майдонида уруш олиб боради. Ярим тунда эса унинг оти йиқилади. Темур жангчилари шу заҳоти Боязидни асир олади. Муросасиз ва шафқатсиз кечган жанг усмонли туркларининг мағлубияти билан тугайди ва ушбу давлат тўлиқ Темурнинг ихтиёрига ўтади. Боязид қошининг 2/3 қисми Темур қўшинининг эса 1/8 қисми ҳалок бўлади.Шундан сўнг асирликка чидай олмаган мағрур Боязид кўп ўтмай вафот этади. Усмонлилар давлати эса унинг ўғилларига бўлиб берилади. Икки туркий қавмнинг жанги сабаб Европа мамлакатлари мусулмонларнинг таҳдидидан қутулиб қолади.

Ўз қўшини билан Туркияни забт этган Темур нима учун у ерда ҳукмронлигини ўрнатмаган ва бу давлатни босиб олмаган?

Бунга сабаб Амир Темурнинг асосий мақсади Чиғатой улусини кучайтириш бўлган эди. У мусулмон давлатлар билан ҳамиша сулҳ тузишга ҳаракат қилган. Сулҳ тузмаган Боязид билан жанг бўлган лекин ушбу давлатни Яна Йилдиримнинг ўғилларига бўлиб берган. Шунинг учун мактубларида ҳам юқорида айтганимиздек, “Мусулмон мусулмон билан уришиши жоиз эмас” – дея қайта-қайта таъкидлаган.

Амир Темур империясининг майдони қанча? Ушбу империя ҳозир қайси давлатларга тўғри келади?

Амир Темур ўз ҳукмронлиги даврида жуда катта майдонларни эгаллаган эди. Босиб олган ҳудудлари ҳозирги кунда Эрон, Покистон, Туркманистон, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистоннинг бир қисми, Ироқ, Тожикистон, Ҳиндистоннинг бир қисмини, Туркия, Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистонга тўғри келади. Шунингдек, 1405 йилда империянинг майдони 4.4 млн кв кмни ташкил этган. Бу эса ҳозирги Ўзбекистон майдонидан деярли 10 бараварга катта ҳудуд ҳисобланади.

Хўш, Амир Темурнинг рафиқалари сони қанча? Унинг ҳарамидаги канизаклар-чи?

Амир Темур кези келса, шафқат билмас жангчи бўлса-да, ўз оиласидаги аёлларга жуда меҳрибон шахс бўлган. Тарихий манбаларда айтилишича, Амир Темур 18 марта уйланган. Бундан ташқари, унинг 22 нафар хос канизаклари ҳам бўлган. Темур дунёдан кўз юмганида завжаларидан 4 таси ҳаёт бўлган. Улар Сарой Мулк хоним, Туман оғо хоним, Тукол хоним ва Руҳпарвар оғо хонимлардир. Амир Темурнинг биринчи хотини Турмуш оғо бўлган. Айтишларича, Сарой Мулк хоним ва Амир Темур ўртасида фарзанд дунёга келмаган. Шундай бўлса-да, Сарой Мулк хоним унинг бир нечта набираларини тарбиялаган. Шунингдек, у Бибихоним номига ҳам сазовор бўлган. Бу номга мушарраф бўлиш учун юксак ақл-заковат, дид-фаросат ва фикрлаш дунёсининг кенглиги бош омил бўлган. Бежизга Сарой Мулк хоним “Беназир” дея таърифланмаган. Бундан ташқари, у салтанат ишларида доно маслаҳатлари билан бош-қош бўлган. Шунингдек, мамлакатдаги толиби илмларга доимо ҳомийлик қилган. Соҳибқирон кўплаб юришларида Бибихоним бирга юрган. Бундан ташқари, давлат ишларида Темур Бибихонимга ошкора бўйсунмаса-да, унинг доно маслаҳатларига ҳамиша эҳтиёж сезган. Ибн Арабшоҳ берган маълумотга кўра, Халил султон мирзонинг хотини Шодимулк 1408 йилда Сарой Мулк хонимни заҳарлаб ўлдирган. Унинг жасадини эса ўзи қурдирган мадраса ёнидаги мақбарага мумиёланган ҳолда дафн эттирган.

Қизиқ, Темур вафотининг асл ҳақиқати қандай эди?

Тарих китобларида Амир Темурнинг вафоти билан боғлиқ сабаблар бир-бири билан жуда ўхшаш деярли фарқ қилмайди. Баъзи манбаларда саркардани бош шамоллашидан вафот этган дейилса, баъзиларида эса акси. Масалан тарихчи Ҳамдам Содиқовнинг “Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати” китобида Амир Темур заҳарланганлиги ҳақида фикрлар бор. Асарда ёзилишича, Амир Темурнинг жосуси Хитой императори элчиси Шуаннинг шубҳали ҳаракатларини сезади. У бозорда тез-тез Хитойлик савдогарлар билан учрашиб турган. Шунингдек, Хитойлик элчилар охирги кунларда жуда безовта ҳам бўлган. Буларни кўрган Амир Темур базм уюштиради ва уларга ўзи май узатиб туради. Улар маст ҳолга келгач, элчидан режаси ҳақида сўрайди. Сархуш элчи эса Амир Темур қачон Хитойга юриш қилишини билиш ва у Пекинга етмасдан йўқ қилиш вазифасини олганини айтади. Бундан ташқари, Бибихонимнинг айтишича, Амир Темур соч олдириб бўлгач бардам ва тетик ҳолда чодири томон йўл олган. Ичкарига қадам босганида эса димоғига бадбўй ҳид урилган. Шундан сўнг, баданини қалтироқ босган. Китобда ёзилишича, шу воқеада Хитойликлар уни заҳарлаган бўлиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари ўша давр тарихчилари соҳибқироннинг ўлимига кўп миқдордаги ичимлик сабаб бўлган деб ҳам ёзишади. Шундай қилиб, ҳар бир бошланишнинг ниҳояси ва ҳар бир қуёш чиқишининг ботиши бўлганидек, Соҳибқирон саркарда Амир Темур бундан 616 йил аввал намозшом билан хуфтон орасида “Тавҳид” калимасини такрор-такрор айтиб ҳаётдан кўз юмади.

Хўш, сизнингча Амир Темур аслида қандай инсон эди? Адолатпарвар подшоҳми ёки қонхўр жаллод?

                                                Муаллиф: Гулзода Олимжанова



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!