Кеча, 2 декабрь куни соат 22:33 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон тумани, “Курама” МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган ва соат 23:30 да ўчирилган. Бу ҳақда Андижон вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
“Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!