$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Президент экологик барқарорлик, қиш мавсумига тайёргарлик ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича йиғилиш ўтказди

09:07 / 02.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев экологик барқарорлик, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ва унда ҳаво сифатини яхшилаш масаласи ҳам кўтарилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Йиғилишда экологик барқарорлик, шу жумладан чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилган, шунингдек, мутасаддиларнинг қишга тайёрлик юзасидан ҳисоботлари тингланган.

Аввало, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссиянинг ҳисоботи тингланган.

Сўнгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилган. Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан ўтказилган текширувлар, шаҳар бўйлаб кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби барқарорлаштириш тадбирлари шулар жумласидан. 

Президент мазкур чораларни нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш, аниқланган қонунбузарликларни тезкор бартараф этиш, ҳавога таъсир кўрсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олишни топширган. Маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 933 миллион долларлик лойиҳалар 6 та ҳудудда – Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бошланган, аммо бошқа вилоятларда бу борада жиддий ҳаракат кузатилмаяпти. Бошланган лойиҳаларда ҳам инвесторларни инфратузилма – йўл, электр, сув билан таъминлаш ишлари талаб даражасида эмас.

Вилоят ҳокимликлари ва Экология миллий қўмитасига камчиликларни бартараф этиб, келгуси йилда қолган ҳудудларда ҳам шундай лойиҳаларни бошлаш топширилган.

2030 йилгача маиший чиқинди полигонларини 50 фоизга қисқартириш белгиланган. Сўнгги йилларда 47 та полигон фаолияти тугатилиб, рекультивация қилинган, натижада 243 гектар ер табиатга қайтарилган, лекин ҳозирда ишлаётган 132 та полигоннинг аксариятида ҳалигача ҳимоя деворлари, “яшил белбоғ”, сув таъминоти ва экологик хавфсизлик иншоотлари ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилган.

“Бу атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатяпти ва аҳоли эътирозларига сабаб бўляпти. Шу боис, маиший чиқинди полигонларини экологик хавфсиз ҳудудга айлантириш зарур. Биринчи навбатда, одамларнинг соҳадан розилигига эришишимиз керак. Бу масалага фақат чиқиндини бошқариш эмас, балки саноат, энергетика, экологик маданият билан узвий боғлиқ йўналиш сифатида ёндашиш лозим”, – деган давлат раҳбари. 

Мутасаддиларга рекультивация қилинган 47 та полигон ерини қайта фойдаланишга киритиб, уларда “яшил майдон”лар барпо қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кераклиги кўрсатиб ўтилган. Мавжуд полигонларнинг барчаси атрофида “яшил белбоғ” яратиш, дарахт ва кўчат экиш ишларини полигонларнинг ярмида баҳор мавсумида, қолган ярмида куз мавсумида якунлаш вазифаси қўйилган.

2026 йилдан бу ишларга республика бюджетидан ҳар йили камида 150 миллиард сўм ажратиб борилиши белгиланган.

Йиғилишда таъкидланганидек, имтиёзли шартларда суюлтирилган газ етказиб беришда камчиликлар сақланиб қолмоқда, талон-торож ҳолатлари учрамоқда. “Ҳудудгазтаъминот” тизимига бу ҳолатларга чек қўйиш, ҳудудма-ҳудуд юриб, аҳолининг муаммоларини ҳал этиш топширилган. Эскирган электр тармоқлари ва ортиқча юкламада ишлаётган трансформаторларни хатловдан ўтказиб, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси қўйилган.

 



														
														Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рў…
13:01 / 06.09.2026

														
														Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

														
														16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026

														
														“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026

														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026
Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026
Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент - Ўш” …
09:59 / 03.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026
“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026
Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган. Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
17:01 / 03.09.2026
Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026
Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Куни кеча Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилиши…
11:38 / 03.09.2026
Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда туту…
09:27 / 04.09.2026
Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!