$
12102.39 UZS
-33.37
153.08 UZS
-0.32
13990.36 UZS
-77.41
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев янгидан барпо этилган Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.

15:40 / 02.12.2025

Ушбу мажмуа аҳолига барча зарур тиббий хизматларни бир жойнинг ўзида кўрсатиш имконини яратиши билан катта аҳамиятга эга. Лойиҳа вилоятда ташкил этилаётган тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи ҳисобланади.

Замонавий тиббиётда бундай кластерли ёндашув тезкор диагностика, юқори технологияли даволаш ва шифо истаганлар учун бюрократик жараёнларни камайтиришнинг энг самарали модели сифатида тан олинган.

Давлат раҳбарига муассаса имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Президент беморларни даволаш, шифокорларнинг самарали ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Марказ замонавий етти қаватли бинода жойлашган бўлиб, кунига 400 нафаргача беморни қабул қилиш қувватига эга. Стационар ўринлари 344 та бўлган марказга умумий қиймати 100 миллиард сўмдан ортиқ замонавий жиҳозлар – МРТ, МСКТ, лаборатория комплекслари ҳамда юқори технологияли жарроҳлик ускуналари ўрнатилган.

Поликлиника, радиология, кардиохирургия, нейрохирургия, офтальмология ва урология каби бўлимларнинг бир мажмуада жойлашгани тиббий хизмат кўрсатишни тезлаштиради, шифокорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва беморлар ҳаракатини енгиллаштиради. Айниқса, янги имкониятлар туфайли юқори технологияли операциялар учун навбатларнинг қисқариши лойиҳанинг энг катта ижтимоий самарасидир.

Марказ ишга тушиши натижасида Жиззах аҳолисининг республика шифохоналари ёки қўшни вилоятларга қатнаши 75-80 фоизга камаяди.

Тиббиёт кластерида Қозон федерал университети билан маҳаллий мутахассислар учун малака ошириш, илғор диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, замонавий тиббий стандартларни ўзлаштириш имкониятини берувчи узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатилади.

Президент соғлиқни сақлаш масъуллари ва ходимлари билан мулоқот қилди.

Давлат раҳбари тиббиёт кластерлари ва кўп тармоқли клиникалар бошқарувида эскича ёндашувлардан чекиниб, янги механизмларни жорий қилиш, жумладан, тиббиётнинг ҳар бир йўналиши бўйича хориждан халқаро экспертлар ва етакчи менежерларни жалб қилиб, маҳаллий мутахассисларни ўзимизда, бевосита муассасаларда ўқитиш, малакасини ошириш, рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу Жиззах тажрибаси бўлиши кераклиги қайд этилди.

Президент аҳолининг тиббий хизматлардан розилиги масаласига алоҳида тўхталди. Соҳада амалга оширилаётган ҳар қандай ўзгаришда, энг аввало, инсон қадри устувор бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Одамларимизни кўпроқ бино, ундаги шароит эмас, хизматнинг сифати, шифокорнинг билими, малакаси, ҳалоллиги ўйлантиради. Шифохонага келган одам аввало эътибор ва тўғри ташхис, тез ва сифатли даволанишни истайди. Шунинг учун энг катта вазифа – аҳолига чин дилдан хизмат қиладиган, юксак малака ва компетенцияга эга бўлган тиббиёт тизимини яратишдир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ернинг ўзида Қозон тиббиёт университетининг Жиззах филиали ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбат бўлиб ўтди. Ўқув жараёнида амалий дарсларни кўпайтириш, талабаларни жаҳон тиббиётининг ютуқлари ва илғор тажрибаси билан доимий таништириб бориш муҳим экани таъкидланди.



														
														Қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар жорий этилади

Қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар жорий этилади

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки 2026 йил якунигача тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда…
15:36 / 14.03.2026

														
														Ўзбекистонда ҳаво транспорти бир йил давомида 9,7 млн нафар йўловчи ташиган

Ўзбекистонда ҳаво транспорти бир йил давомида 9,7 млн нафар йўловчи ташиган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда ҳаво транспорти орқали қарийб 9,7 млн нафар йўловчи…
15:28 / 14.03.2026

														
														Ўзбекистонда АИ-92 бензин нархи бир кунда 7,4 фоизга ошди

Ўзбекистонда АИ-92 бензин нархи бир кунда 7,4 фоизга ошди

Ўзбекистон хомашё бозорида АИ-92 бензинининг нархи бир кунда сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-х…
15:22 / 14.03.2026

														
														15 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзга…
15:00 / 14.03.2026

														
														Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда пора олган ҳокимият ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати…
14:23 / 14.03.2026

														
														Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилади

Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этиш ва автобус йўлакларини махсус тўсиқлар билан ажратиш…
13:12 / 14.03.2026

														
														Сурхондарёда йўқ Cobalt автомобилини 15 кишига сотган эркак ушланди

Сурхондарёда йўқ Cobalt автомобилини 15 кишига сотган эркак ушланди

Тергов давомида у вилоятнинг Олтинсой туманидаги 3 фуқарога жами 8 миллиондан ортиқ моддий зарар етказгани аниқланган. Умуми…
11:31 / 14.03.2026

														
														Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
09:57 / 14.03.2026

														
														Тошкент ва Фарғона вилоятларида 10 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 10 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали Ўзбекистон ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод ша…
08:28 / 14.03.2026

														
														Эндиликда автобуслар учун ажратилган йўлаклар махсус тўсиқлар билан ҳимояланади

Эндиликда автобуслар учун ажратилган йўлаклар махсус тўсиқлар билан ҳимояланади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида “А” йўлаклари делиниаторлар билан ажратилиши режалаштирилмоқд…
16:30 / 13.03.2026

Бу ҳам қизиқ

АҚШ Эронга қарши урушнинг биринчи ҳафтасида 11,3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади — манба

АҚШ Эронга қарши урушнинг биринчи ҳафтасида 11,3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади — манба

The New York Times маълумотига кўра, АҚШ Конгресси аъзоларига тақдим этилган ҳисоб-китоблар фақат айрим асосий ҳарбий хаража…
16:36 / 12.03.2026
Энергетика, йўл, сув инфратузилмаси бўйича 2025 йилда йўлланган мурожаатлар 109 мингдан ошган

Энергетика, йўл, сув инфратузилмаси бўйича 2025 йилда йўлланган мурожаатлар 109 мингдан ошган

Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида энергетика, й…
14:42 / 13.03.2026
Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиши Трамп учун кутилмаган қарор бўлди

Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиши Трамп учун кутилмаган қарор бўлди

CNN хабарига кўра, Пентагон ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Эронга қарши амалиётни режалаштириш жараёнида Теҳроннинг Ҳўрмуз…
09:03 / 14.03.2026
Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда пора олган ҳокимият ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати…
14:23 / 14.03.2026
Нетаняху Эрон олий раҳнамосига таҳдид қилди

Нетаняху Эрон олий раҳнамосига таҳдид қилди

Исроил бош вазир Бинямин Нетаняху Эроннинг янги олий раҳнамоси Можтаба Хоманаийни ўлдириш билан таҳдид қилган.
09:48 / 13.03.2026
15 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзга…
15:00 / 14.03.2026
“Crocus City Hall”да теракт уюштирганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

“Crocus City Hall”да теракт уюштирганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бугун, 12 март куни Россия Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Москва вилоятидаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган т…
15:49 / 12.03.2026
Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧ йўлланмаси учун ўйнайди

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧ йўлланмаси учун ўйнайди

Бугун, 14 март куни Австралияда ўтказилаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистон терма жа…
12:15 / 14.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво транспорти бир йил давомида 9,7 млн нафар йўловчи ташиган

Ўзбекистонда ҳаво транспорти бир йил давомида 9,7 млн нафар йўловчи ташиган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда ҳаво транспорти орқали қарийб 9,7 млн нафар йўловчи…
15:28 / 14.03.2026
Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондан чиқариб юборилди

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондан чиқариб юборилди

Бокуда полиция томонидан қўлга олинган қўқонлик табиб Иқбол Солиев 12 март куни озодликка чиқарилди.
10:41 / 13.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!