Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир амалга оширилди. Тадбир давомида Андижон шаҳрида қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, икки нафар фуқаро қалбаки 2 000 АҚШ долларини фуқаро Г.К.га 20 млн сўмга сотишга келишиб олган.
Шундан 18 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб, эвазига 1 200 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни олган вақтларида далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!