Коста-Рика ҳукумати АҚШдан 200 га яқин депортация қилинган муҳожирларни қабул қилади. Улар орасида Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда давлат раҳбари Родриго Чавес маълум қилди.
“АҚШ биздан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон каби мамлакатлардан келган 200 муҳожирни қабул қилишимизни сўради” - деди Чавес.
Уларнинг яшаш харажатлари АҚШнинг молиявий кўмаги билан халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) томонидан қопланади. Чавеснинг сўзларига кўра, 93 нафар муҳожирдан иборат биринчи гуруҳга ўзбекистонликлар, Қозоғистон Республикаси ва Ҳиндистон фуқаролари киради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!