“Тошшаҳартрансхизмат” автобуслар ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус хизмат машиналари бириктирилганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, йўловчиларга кўрсатилaётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ҳамда автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 8 та автобус саройи филиалида “Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими” ташкил этилган.
22 январь куни ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга ўз хизмат фаолиятини тезкор ва хавфсиз олиб бориши, автобуслар ҳаракатини назорат қилиши ҳамда жамоат транспорти ҳаракатига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш мақсадида, махсус маёқчали хизмат автомашиналари, нур қайтарувчи нимча, фавқулодда ҳолатни англатувчи белги ҳамда жезл (таёқча) топширилди.
Таъкидланишича, мазкур автомашинада хизмат кўрсатувчи ходимлар фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!