$
12803.06 UZS
26
131.84 UZS
0.4
13902.84 UZS
-17.77
21° Кечаси

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари учун божхона тўловлари нол ставкага туширилиши мумкин

11:11 / 24.03.2022

Президент Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, тижорат банклари ва Марказий банк томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳолига Россия рублида пул ўтказмалари узлуксиз амалга ошириш таъминланган. Шунингдек, бу борадаги ишларни давом эттириш топширилди.

“Айрим тадбиркорлар эркин конвертация қилинадиган валютада кредитни қандай тўлаши ҳақида ташвишланаётган бўлиши мумкин. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг август ойида президентимиз тадбиркорлар билан учрашувда ушбу кредитларни сўмда тўлаш имкониятини яратиш бўйича топшириқ берган эди. Бу механизмдан ҳар қандай тадбиркор фойдаланиши мумкин.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида айрим озиқ-овқат маҳсулотларига божхона тўловларини нолга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда. Биз бу масала бўйича тегишли қарор киритамиз”, – дейди Жамшид Қўчқоров.

Қайд этилишича, меҳнат муҳожирлари муаммоларини ҳал қилиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари ҳамда Марказий банк вакилларидан иборат махсус штаб ташкил этилади.

“Экспортёрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни револьвер кредит бериш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, Транспорт-логистика масалаларини ҳал этиш, жумладан, Uzbekistan Airways фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар, айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакилларига шароит яратиб бериш, қўллаб-қувватлаш бўйича Солиқ қўмитасига кўрсатмалар берилди”, – дейди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, экспортёрлар транспорт харажатларининг 70 фоизини бюджетдан қоплаб бериш йўлга қўйилиши (ҳозир 50 фоизгача) таъкидланди.


Бу ҳам қизиқ

Мисрда энг катта музейлардан бири очилди

Мисрда энг катта музейлардан бири очилди

“РИА Нов”нинг хабар беришича, Гизадаги Катта Миср музейи - ягона цивилизация тарихига бағишланган дунёдаги энг катта музейди…
12:15 / 17.10.2024
Тошкентдаги кўчалардан бири икки ой давомида автоулов ҳаракати учун ёпилади

Тошкентдаги кўчалардан бири икки ой давомида автоулов ҳаракати учун ёпилади

Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.
14:00 / 18.10.2024
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи барча йўлларни портлатди

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи барча йўлларни портлатди

Бундан ташқари, КХДР Жанубий Кореяга ахлатга тўла шарларни учирганди.
10:11 / 17.10.2024
Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилди

Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилди

“Айни пайтда мазкур ҳудудда бир маромда табиий газ етказиб берилмоқда”, – дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
10:55 / 18.10.2024
Бухорода саксовул кесганлар қўлга олинди

Бухорода саксовул кесганлар қўлга олинди

25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайин…
09:45 / 18.10.2024
Кредит олиб беришини айтиб, 61 000 АҚШ доллари олганлар ушланди

Кредит олиб беришини айтиб, 61 000 АҚШ доллари олганлар ушланди

Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.
12:08 / 18.10.2024
Шимолий Кореяда 1,5 млнга яқин одам армияга қўшилиш учун ариза берган

Шимолий Кореяда 1,5 млнга яқин одам армияга қўшилиш учун ариза берган

Шунингдек, “Корея Овози” давлат радиостанцияси ҳам Шимолий Кореяда ҳарбий можарога тайёр бўлганлар сони вақт ўтган саин орти…
13:59 / 17.10.2024
“Тошкентни боғлайдиган йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт” –  Мирзиёев

“Тошкентни боғлайдиган йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт” –  Мирзиёев

Бугунги кунда халқаро молия ташкилотлари билан 729 километр йўлни реконструкция қилиш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
20:51 / 16.10.2024
Китсимон акула робот бўлиб чиқди

Китсимон акула робот бўлиб чиқди

Independent нашрининг хабарига кўра, хитойдаги океанариумда минглаб одамлар томошага келган ва улар мириқиб кўрган китсимон …
11:54 / 17.10.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!