Reuters нашрининг хабар беришича, 1,4 миллионга яқин ёшлар “муқаддас уруш”да иштирок этиш ва “душманни инқилоб қўли билан йўқ қилиш” мақсадида икки кун, 14 ва 15 октябрь кунлари КХДР армиясига қўшилиш ёки қайтиш учун ариза топширган.
Қайд этилишича, “Ёшлар иттифоқи” ходимлари, ишчи ва талаба ёшлар вакиллари Жанубий Корея билан муносабатлардаги “урушга тўла кескин вазият” фонида КХДР армиясига қўшилиш ёки қайтиш истагини билдирган. а.
Шунингдек, “Корея Овози” давлат радиостанцияси ҳам Шимолий Кореяда ҳарбий можарога тайёр бўлганлар сони вақт ўтган саин ортиб бораётгани ҳақида хабар берди.
“Бутун мамлакат КХДР муқаддас суверенитети ва хавфсизлигини бузган Жанубий Корея қабиҳларини шафқатсизларча йўқ қилишга интилмоқда”, – дейилади радиостанция хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!