Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қоралади.
“Апрелдаги Эрон ҳужумида бўлгани каби, мен кеча Эроннинг Исроилга уюштирган йирик ракета ҳужумини яна кескин қоралайман. Ҳужум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ёки уларнинг азоб-уқубатларини камайтириш учун ҳеч нарса қилмади”- дейди Гутерриш.
Аввалроқ Исроил БМТ Бош котибини мамлакатга киришини тақиқлаганди. Исроил расмийлари Гутерришнинг Эроннинг ракета ҳужумини қоралай олмаганини ҳисобга олиб, шундай қарорга келган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!