Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекиннинг Сурия суверенитетини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини тиклашда ёрдам беришини тасдиқлади.
Хитой дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, Суриядаги вазият катта ўзгаришларга сабаб бўлади ва Хитой Сурия халқини қўллаб-қувватлашда давом этади:
“Хитой Сурияга ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда ёрдам беради ва мамлакатда бетартибликлар яратишга уринаётган террористик гуруҳларга қарши курашади”, – деган Хитой ТИВ раҳбари Ван И.
Аввалроқ, Хитой яқин Шарқдаги вазиятга хавотир билдириб, суверен давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!