Яқинда Бразилияда қадимий калтакесакларнинг қизиқарли тури топилди. У тажовузкор эмас, балки кичик бўйли, шунингдек, тишлари ҳам мавжуд эмас.
Бразилияда топилган скелет мажозий маънода “тишсиз динозавр” деб аталадиган Berthasaura Leopoldinae турига тегишли эди. Қазишмалар 2011 йилдан 2014 йилгача давом этди, кейин олимлар скелетни қолдиқлардан тиклашни бошладилар. Ғайриоддий динозавр тахминан 70-80 миллион йил олдин яшаган.
Динозаврнинг узунлиги бир метрдан ошмаган, баландлиги 80 см ва вазни саккиздан ўн килограммгача эди.
Бош суяги ғайриоддий шаклга эга, чунки Berthasaura Leopoldinae'да овқатланиш жараёни ностандарт эди. Бу турнинг тишлари йўқ, лекин кучли жағлари ва ўсимликларини майдалаш қобилиятига эга бириктирилган мушаклар бор бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!