Британия қуролли кучлари бир нечта пулемётлар, автоматлар, ракеталар ва минглаб ўқ-дориларни йўқотди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Йўқотишлар қаторига деактивизация қилинган Россия ракетаси, саккизтагача SA-80 қуроллари ва бир нечта Glock тўппончалари киради”, — дейилади нашрда.
Умуман олганда, 2018 йилдан бери ҳарбий базалардан камида 30 та қурол ўғирланган. Бундан ташқари, сўнгги тўрт йил ичида Мудофаа вазирлигидан камида 1400 та ноутбук ва 300 га яқин махфий маълумотларни ўз ичига олиши мумкин бўлган флешкалар ғойиб бўлди, дейилади мақолада.
Парламент аъзоси Сара Олнининг айтишича, содир бўлган воқеа британияликларнинг шахсий маълумотлар хавфсизлиги бўйича хавотирига сабаб бўлади.
Полиция тергов бошлаган бўлса-да, ҳозирча йўқолган қуролларнинг ҳеч бири топилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!