$
12831.81 UZS
-25.54
163.75 UZS
0.3
14606.45 UZS
-66.36
30° Кечаси 20°

“Бу икки педофил пирамиданинг учи, холос”. Хоразмдаги воқеанинг янги тафсилотлари ошкор бўлди

15:31 / 02.04.2023

Хоразм вилоятида 3 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси 10 ой давомида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан зўрлаб келингани ҳақида хабар қилинганди. Ушбу хабар Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўз васийлигидаги 3 нафар қизни танлаб олган ва 10 ой давомида (2021 йил май — 2022 йил февраль) моддий рағбат эвазига турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Маълум қилинишича, суд жараёнида барча айбланувчилар “қизлар буни ўз ихтиёри билан қилгани, уларни ҳеч ким мажбурламаганини” айтган.

Суд ҳукмига кўра, меҳрибонлик уйи мудирасига 5 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ёш болалар билан жинсий алоқада бўлган икки масъулга эса 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси белгиланган. Бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш, шунингдек, пробация органларини огоҳлантирмасдан яшаш жойини ўзгартириш ва яшаш тумани чегараларини тарк этиш тақиқланади.

“Бу қандайдир тизимли жараён”

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаевнинг фикрича, амалдорларнинг жабрланувчи қизлар бу ишлар бўйича қаергадир шикоят қилиб бормаслигига ишончи комил бўлган.

“Мени назаримда бу ишда бир қизиқ жиҳат бор. Хабарларда ёзиляпти-ку, нафақат вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ёки фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, балки бошқалар ҳам бўлган ва улар бу иш билан мунтазам (ойлаб, эҳтимол, йиллаб) шуғулланишган.

Улар жабрланувчи қизлар бу ишлар бўйича қаергадир шикоят қилиб бормаслигига ишончи комил бўлган. Шунинг учун ҳам қўрқмай ойлаб, эҳтимол, йиллаб шу иш билан шуғулланишган. Нафақат улар, катта эҳтимол билан, бошқалар ҳам.

Бу ҳали бор-йўғи адлия бошқармаси, ФВБ – тайинли қудрати йўқ ташкилот вакилларининг қилмиши. Уларки шунчаликка борган бўлса, қудратлилари ҳақида ўйлашга ҳам қўрқасан. Бу қандайдир тизимли жараён, анъанами, одатдаги ишдек бўлиб қолган нарса, назаримда” — дея хавотирли пост жойлаган у.

“Дўппи тор келиб қолганидан ноилож берилган баёнотлар”

Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев ваколатли давлат ташкилотлари ушбу ҳолатдан анча аввал хабардор бўлганини, аммо фақат ижтимоий тармоққа тарқалгандан сўнг “сохта ачинишларга бой баёнотлар” бераётганини таъкидлади.

“Кеча Ирина Матвиенко ушбу воқеалар ҳақида батафсил маълумот эълон қилгач ҳамда бунинг натижасида ижтимоий тармоқлар портлагач, бирданига ҳамма ташкилот "тилга кириб қолди".

Сенат ҳам, Олий Суд ҳам, Адлия ва ФВВ ҳам, Болалар Омбудсмани ҳам бирданига ўзидан сипо ясаб олиб, ушбу воқеадан чуқур қайғуда эканлиги, ишни назоратга олишгани ҳақида бирин-кетин баёнотлар беришди.

Буларнинг барчаси сохта ачинишларга бой баёнотлар. Худдики ўзини ҳеч нарсадан хабари йўқдай тутиб, дўппи тор келиб қолганидан ноилож берилган баёнотлар. Агар ижтимоий тармоқларда одамлар қаҳр ва ғазаб сочмаганда эди, ушбу ташкилотлар икки дунёда ҳам бу воқеага эътибор қаратиб ўтирмасди.

Ёки агар улар ростдан бугунги кунгача бу воқеадан бехабар бўлган бўлишса, унда бу янада ёмон. Демак, улар бир тийинлик тайинли иш қилишмаяпти, ўз вазифасини тайинли бажаришмаяпти дегани. Ваҳоланки тизим ичида туриб, бу воқеадан бехабар қолиб кетиш учун кўзи кўр, қулоғи кар бўлиш керак”, – деб ёзади у.

“Бу икки педофил пирамиданинг учи, холос”

Публицист ва блогер Никита Макаренко ушбу ишда айбдор деб топилган икки амалдор шунчаки пирамиданинг юқори қисми эканини айтди.

“Мендаги маълумотларга кўра, бу икки судланган педофил пирамиданинг тепасидаги пиёдалар, холос. Хоразмда энг катта мансабдорлардан иборат педофиллар гуруҳи бўлган. Улар жазодан бутунлай қутулиб қолишди.

Айни пайтда қизларнинг ҳаёти хавф остида. Зудлик билан улар Тошкентга олиб келинмаса, гувоҳ сифатида уларни ўлдиришлари мумкин. Уларни қутқаринг”, – деб ёзди Макаренко.

Вазият тўғрисида мансабдорларга хабар берилган

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко (лойиҳа Урганчдаги ҳодиса тўғрисида биринчи бўлиб очиқ гапирган) февраль бошидаёқ Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳимоясини кучайтириш ҳақидаги ўзгартишларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида 1-сонли оилавий болалар уйидаги вазият юзасидан ахборот берганини маълум қилди.

“Бу кейсни февраль бошида Сенатда ишчи гуруҳ йиғилишида тилга олгандим. Залда сенаторлар, Адлия вазирлиги, Олий суд ва бошқа инстанциялар вакиллари ўтиришганди. Эшитишди, шокка тушишди, ҳеч нарса қилишмади”, — дея маълум қилди фаол.

“Март охирида ёзган мақолам улкан резонанс, изоҳлар, норозиликларни келтириб чиқарди. Бироқ инстанциялар бу ҳақда аввалроқ билмаганмиди? Улар вазиятни тўғирласа бўлмасмиди? Халқнинг норозилигини кутиб ўтирмасдан протест киритиш, қарорни қайта кўриб чиқиш ва одамларга бошқа натижани кўрсатса бўларди-ку. Шунинг иложи бор эди-ку”, – деб ёзади у.

Хоразмдаги воқеа бўйича суд ҳужжатларида яна уч нафар шахс номи тилга олинган

Шунингдек, журналист Ирина Матвиенконинг Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят иши материалларидан келтиришича, суд ҳужжатларида яна уч нафар шахс номи тилга олинган.

"Ф.Ш., Ш.А., К.А., К.Б. ва А.О.лар 2021 йилнинг май ойидан 2022 йил февралигача Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан доимий равишда жинсий алоқада бўлган", – дейилган жиноят иши материалларида.

"Ф.Ш., К.Б. ва А.О.лар ҳам меҳрибонлик уйининг вояга етмаган қизларини бир неча бор йўлдан урган. Бироқ улар айбдор деб топилмади, суд уларни ҳатто айбланувчи сифатида ҳам кўрмади, улар гувоҳ сифатида ўтишди. Нега?", – дея изоҳ қолдирган И.Матвиенко.


Бу ҳам қизиқ

Эрон тезкор ядровий қуролланиш имкониятига эга

Эрон тезкор ядровий қуролланиш имкониятига эга

Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЕ) раҳбари Рафаэл Гросси маълум қилди дея хабар бермоқда Financial Times.
11:19 / 07.06.2025
Трамп АҚШга киришга 12 та давлат фуқаролари учун тақиқ жорий этди

Трамп АҚШга киришга 12 та давлат фуқаролари учун тақиқ жорий этди

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги 12 та давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқло…
08:49 / 05.06.2025
Бугун Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиши мумкин

Бугун Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиши мумкин

Учрашув БААда Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.
10:39 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга ҳайит муносабати билан инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга ҳайит муносабати билан инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар…
17:35 / 05.06.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага — Қурбон ҳайити куни, яъни расмий байрам ва дам олиш куни.
09:40 / 05.06.2025
Ким Чен Ин Украинага қарши урушда Россияни қўллашда давом этишга ваъда берди

Ким Чен Ин Украинага қарши урушда Россияни қўллашда давом этишга ваъда берди

Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши сайтида хабар берилди.
14:55 / 05.06.2025
Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон МТЖ аъзоларига машина совға қилинади

Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон МТЖ аъзоларига машина совға қилинади

Футбол бўйича ЖЧ–2026 турнири 11 июнда 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида бўлиб ўтади.
15:07 / 06.06.2025
Россия Украинага йирик ҳаво ҳужуми уюштирди

Россия Украинага йирик ҳаво ҳужуми уюштирди

Айрим россиялик ОАВлар, масалан, “Аргументй и фактй” нашри бу кенг кўламли ҳужумни “қасос” деб атади.
14:23 / 06.06.2025
UzAuto Motors янгиланган UzAutoSavdo сайтини ишга туширди

UzAuto Motors янгиланган UzAutoSavdo сайтини ишга туширди

Ўзбекистонда UzAutoSavdo автомобилларини сотиш бўйича янгиланган сайт ишга туширилди. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси матб…
18:32 / 04.06.2025
Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнобод туманида 19 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бош прокуратура томонидан ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказ…
18:27 / 04.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!