“Sinxua” ахборот агентлиги Пекин шаҳар сув тошқини назорати штабига таяниб хабар беришича, Хитой пойтахтининг шимолий тоғли ҳудудларида ҳалок бўлганлар қайд этилган. Хусусан, Миюн туманида 28 киши, Янсин туманида 2 киши ҳалок бўлган.
Шаҳар бўйлаб жами 80 332 киши сув сатҳининг кўтарилиши сабабли эвакуация қилинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ёғингарчиликнинг максимал миқдори Миюн туманида 543,4 мм.га етган.
Кучли ёмғир 31 та йўл участкасига зарар етказган ва 136 қишлоқда электр таъминотисиз қолган.
Сўнгги кунларда Миюн ва пойтахтнинг бошқа ҳудудларида субтропик антисиклон четидан иссиқ ва нам ҳаво таъсирида юзага келган экстремал ва кучли ҳодисалар қайд этилмоқда.
Расмийлар аҳоли ва меҳмонларни дарёлар ҳамда тез оқадиган сув ҳавзаларидан узоқда бўлиш ва шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!