“Яшил белги” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби тўғрисида”ги Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани маълум қилинди. (рўйхат рақами: 3652-сон, 25.07.2025 й.)
Ушбу Низом сертификатлаштиришни ўтказиш, талабгорни авторизациядан ўтказиш, хорижий экологик маркировкалаш тизимларини тан олиш ва экологик маркировка белгисини қўллашни ўз ичига олади.
Ариза берувчи экологик маркировкалаш органига белгиланган шакллардаги маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Экологик маркировкалаш органи томонидан сертификатлаштириш бўйича ариза келиб тушган кундан эътиборан 5 иш куни мобайнида унда кўрсатилган маълумотлар кўриб чиқилади.
Сертификатлаштиришни ўтказиш 3 ойдан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Экспертлар гуруҳи томонидан сертификатлаштириш жараёни натижалари бўйича хулоса расмийлаштирилади. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлганлар 1 ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкинлиги билдирилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!