Турли Телеграм каналларида ходимлар бугун, 30 декабрь куни ишдан камида 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
“Аммо бу нотўғри!” – дея ёзган Хушнудбек Худойбердиев.
Унинг тушунтиришича, Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, фақат байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади:
“Эртага эса 31 декабрь. Бу сана расман ҳеч қандай байрам куни эмас.
31 декабрь – шанба 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатдаги дам олиш куни бўлса, 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун Президентнинг ўтган йилги фармони асосида дам олиш кунидир. Лекин байрам куни эмас.
Агар эртага 1 январь, бугун эса 31 декабрь бўлганда эди, ана унда 1 соат вақтли кетишимиз мумкин бўлар эди”.
Шу сабаб бугун ҳафатсига 6 кун ишлайдиган ходимлар тўлиқ иш вақти асосида фаолият юритади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!