“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун, 29 март куни кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!