Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл савдо соҳасида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият иш юритувчисининг ишончига кириб, МЧЖнинг 376,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ушбу тизимда ишловчи танишлари ёрдамида бартараф қилиб бериш эвазига, ундан 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!