$
12102.39 UZS
-33.37
153.08 UZS
-0.32
13990.36 UZS
-77.41
31° Кечаси 18°

“Бугунги Жиззах – кечаги Жиззах эмас” – Президент

12:47 / 02.12.2025

Бугун, 2 декабрь Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари дастлаб замонавий ва қулай йўл инфратузилмасини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят марказини М-39 халқаро автомобиль йўлига боғлаш мақсадида қарийб 290 миллиард сўм ҳисобидан 700 метрлик йўл ўтказгич ва 4 километрлик янги автомобиль йўли қурилди.

Янги йўл ҳар куни 14 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга.

Шу пайтгача мазкур йўналишдан аҳоли шаҳарга кириш-чиқиш учун 25 километрлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур эди. Янги иншоот туфайли бу масофа 4 километргача қисқарди, эски йўлдаги тирбандликлар бартараф этилди. Бу нафақат ҳайдовчилар, балки тадбиркорлар, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Металл конструксиялардан замонавий технология асосида барпо этилган ўтказгичнинг хизмат муддати 100 йил, деб баҳоланмоқда. Анъанавий темир-бетон ўтказгичлар одатда 50 йил хизмат қилади. Демак, хизмат муддати икки баробарга узайди.

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати – илгари йўловчи ва юк поездлар ўтган пайтда автомобиллар темир йўл кесишмасида тўхтаб қолишга мажбур эди, эндиликда эса йўл ўтказгич қурилгани туфайли тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш ва бошқа махсус хизматларнинг ҳаракати анча енгиллашади.

Шу ернинг ўзида давлат раҳбарига атом энергетикаси лойиҳаларининг бориши тўғрисида ахборот берилди.

Айни пайтда Жиззах вилоятида интеграциялашган – иккита кам қувватли реактор ва иккита катта реактордан иборат атом электр станциясини барпо этиш бошланган.    

Ҳозирги босқичда реактор биноси учун котлован қазиш ишлари фаол паллага кирган. Қурилиш-монтаж базаси учун ер текислаш, бетонлаш, арматура ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Қурувчилар яшаши учун вақтинчалик турар-жой мажмуаси барпо этилган.

Атом электр станцияси учун зарур қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш, олийгоҳларда соҳа учун кадрлар тайёрлашни кенгайтириш режалари тақдимот қилинди.

Бўлажак электр станцияда меҳнат қиладиган мутахассислар ва уларнинг оилалари учун моношаҳарча қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Шаҳарча АЭСдан 16 километр узоқликда жойлашган, 10 минг кишига мўлжалланган бўлади, унда барча зарур инфратузилма, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари кўзда тутилади.

Президент Жиззах шаҳрига кириш қисмини замонавий қиёфага келтириш бўйича мастер-режа ва реновация лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишди.

Реновация дастури асосида Жиззахда эски уй-жойлар ўрнида замонавий, қулай ва хавфсиз турар-жойлар барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ИТ-марказ биносини барпо этиш, ҳунармандчилик марказини ташкил этиш, айрим мавжуд мажмуаларни реконструкция қилиш ҳамда гавжум кўчаларни тартибга келтириш каби лойиҳалар билан танишилди.

“Жиззахга келишимиздан мақсад – вилоятни янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва рўёбга чиқариш. Бугунги Жиззах – кечаги Жиззах эмас. Вилоятни салоҳияти, имконияти каррасига ошди, одамларнинг ҳаётга, ишга муносабати тубдан ўзгарди. Шу имкониятларни аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган аниқ лойиҳаларга айлантиришимиз керак”, – деди Президент.

Тақдимотлар давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.



														
														Қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар жорий этилади

Қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар жорий этилади

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки 2026 йил якунигача тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда…
15:36 / 14.03.2026

														
														Ўзбекистонда ҳаво транспорти бир йил давомида 9,7 млн нафар йўловчи ташиган

Ўзбекистонда ҳаво транспорти бир йил давомида 9,7 млн нафар йўловчи ташиган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда ҳаво транспорти орқали қарийб 9,7 млн нафар йўловчи…
15:28 / 14.03.2026

														
														Ўзбекистонда АИ-92 бензин нархи бир кунда 7,4 фоизга ошди

Ўзбекистонда АИ-92 бензин нархи бир кунда 7,4 фоизга ошди

Ўзбекистон хомашё бозорида АИ-92 бензинининг нархи бир кунда сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-х…
15:22 / 14.03.2026

														
														15 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзга…
15:00 / 14.03.2026

														
														Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда пора олган ҳокимият ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати…
14:23 / 14.03.2026

														
														Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилади

Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этиш ва автобус йўлакларини махсус тўсиқлар билан ажратиш…
13:12 / 14.03.2026

														
														Сурхондарёда йўқ Cobalt автомобилини 15 кишига сотган эркак ушланди

Сурхондарёда йўқ Cobalt автомобилини 15 кишига сотган эркак ушланди

Тергов давомида у вилоятнинг Олтинсой туманидаги 3 фуқарога жами 8 миллиондан ортиқ моддий зарар етказгани аниқланган. Умуми…
11:31 / 14.03.2026

														
														Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
09:57 / 14.03.2026

														
														Тошкент ва Фарғона вилоятларида 10 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 10 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали Ўзбекистон ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод ша…
08:28 / 14.03.2026

														
														Эндиликда автобуслар учун ажратилган йўлаклар махсус тўсиқлар билан ҳимояланади

Эндиликда автобуслар учун ажратилган йўлаклар махсус тўсиқлар билан ҳимояланади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида “А” йўлаклари делиниаторлар билан ажратилиши режалаштирилмоқд…
16:30 / 13.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧ йўлланмаси учун ўйнайди

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧ йўлланмаси учун ўйнайди

Бугун, 14 март куни Австралияда ўтказилаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистон терма жа…
12:15 / 14.03.2026
“Crocus City Hall”да теракт уюштирганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

“Crocus City Hall”да теракт уюштирганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бугун, 12 март куни Россия Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Москва вилоятидаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган т…
15:49 / 12.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилиши бўйича 5 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилиши бўйича 5 нафар ўсмир ҳибсга олинди

“Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 11-синф ўқувчисининг ўлимида жами 5 нафар ўсмир гумонланиб ҳибсга олинди”, – дея хабар берм…
16:05 / 12.03.2026
Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилади

Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этиш ва автобус йўлакларини махсус тўсиқлар билан ажратиш…
13:12 / 14.03.2026
Тошкент ва Фарғона вилоятларида 10 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 10 кг.дан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали Ўзбекистон ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод ша…
08:28 / 14.03.2026
Юнусободдаги янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин чиқди

Юнусободдаги янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, янги қурилаётган турар жой биноси иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб зарарланган.
11:52 / 13.03.2026
Эксперт Ф.Буранеллининг янги таҳлилий мақоласи: Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?

Эксперт Ф.Буранеллининг янги таҳлилий мақоласи: Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?

Олимнинг қайд этишича, Марказий Осиёдаги янги ва илиқ муҳит бевосита Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда БМ…
09:07 / 13.03.2026
Наманган ва Сурхондарёда электр ва газ таъминоти ходимлари пора билан қўлга тушди

Наманган ва Сурхондарёда электр ва газ таъминоти ходимлари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11:32 / 13.03.2026
Ўзбекистонда АИ-92 бензин нархи бир кунда 7,4 фоизга ошди

Ўзбекистонда АИ-92 бензин нархи бир кунда 7,4 фоизга ошди

Ўзбекистон хомашё бозорида АИ-92 бензинининг нархи бир кунда сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-х…
15:22 / 14.03.2026
АҚШ Эронга қарши урушнинг биринчи ҳафтасида 11,3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади — манба

АҚШ Эронга қарши урушнинг биринчи ҳафтасида 11,3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади — манба

The New York Times маълумотига кўра, АҚШ Конгресси аъзоларига тақдим этилган ҳисоб-китоблар фақат айрим асосий ҳарбий хаража…
16:36 / 12.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!