Ёнғинга қарши қуруқликдан ва ҳаводан кураш давом этмоқда.
Гурсу Ипекёлу маҳалласидаги Гурсу ТОКИ қароргоҳлари билан Кестел туманидаги Ағачалан маҳалласи ўртасидаги ўрмон ҳудудида кечқурун содир бўлган ёнғинни ўчириш бўйича саъй-ҳаракатлар тўхтовсиз давом этмоқда. Шамол туфайли шиддат билан кучайиб бораётган ёнғинни бартараф этиш ишларини фуқаролар ҳам қўллаб-қувватламоқда деб ёзади Anadolu.
Гурсу туманига қараб давом этган ёнғин туфайли эҳтиёт чораси сифатида Караҳидир маҳалласи эвакуация қилинган. Алангага яқинлашиб келаётган Иғдıр маҳалласи, кейинроқ эса ёнғиннинг кучайиши ортидан Османгази туманидаги Авданжик маҳалласидаги фуқаролар ҳам зудлик билан эвакуация қилинган.
Ёнғинни назорат остига олиш учун 1163 нафар ходим ва 496 та техника жалб қилинган бўлиб, тун бўйи ўт ўчириш ишлари давом этган. Тонг саҳарда ҳаводан аралашув яна бошлангани билдирилди.
Ҳозирда масъуллар ёнғин жойига етиб келиб, ҳолатни жойида ўрганиш ва текширув ўтказаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!