“Ўзбекистон тарихий қадам ташламоқда: биз илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқяпмиз. Миллий инвестиция фонди миллий компанияларимиз акцияларини бир вақтнинг ўзида иккита майдонда — нуфузли Лондон биржаси ва Тошкент биржасида савдога қўяди. Бунга Президентимиз танлаган очиқлик йўли замин яратди.
IPO жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни мувофиқлаштиришни Ўзбекистонда ишлаш лицензиясига эга бўлган “Франклин Templeton” халқаро инвестиция компанияси амалга оширмоқда.
Ушбу қадам — хорижий инвесторлар учун аниқ ва кучли ишора. Бу билан биз глобал қоидалар асосида — ҳалол ва шаффоф ишлашга тайёр эканимизни намоён этмоқдамиз.
Ўзбекистон иқтисодиёти мутлақо янги, замонавий тараққиёт босқичига ўтмоқда”, – дейди Президент администрацияси раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!