Тошкент шаҳар Олмазор туманида ички ишлар тизими ходими профилактика инспекторларига “дайди” шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириш бўйича топшириқ бергани акс этган аудио ва видео материаллар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълумотларга кўра, хизмат йиғилишида инспекторларга белгиланган режа доирасида қисқа муддат ичида кўплаб баённомалар тузиш вазифаси қўйилгани билдирилган. Ҳолат жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.Расмий ахборотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, тегишли мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!