Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари аниқланган.
Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Қ. 29 дона капсула ҳамда 60 дона “Габатен” номли дори воситасини 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Унинг ёнидан моддий далиллар олинган.
Шунингдек, Андижон вилояти Улуғнор туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. фуқаро М.Х.га “Регапен” ва “Тропикамид” каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 670 минг сўмга сотаётганида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!