Ғиждувон туманининг Армечан маҳалласи Работиён қишлоғида яшаган Райҳон Дилова 10 сентябрь куни 123 ёшида вафот этди.
Қайд этилишича, Райҳон Дилова Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароларидан бири бўлган. Фуқаролик паспортида унинг 1900 йилда таваллуд топгани қайд этилган. Унга 2019 йил 20 август куни 119 ёшида биометрик паспорт берилган.
У асли Бухоро вилоятининг Вобкент туманида туғилган, кейинроқ Ғиждувонга кўчиб ўтган. Момонинг 30 нафар чевараси ва 8 нафар эвараси бор.
Райҳон Дилова узоқ йиллар колхозда ишлаган. Қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!