Ўзгидромет хабарига кўра, 17–22 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин. Улар қуйидаги ҳудудлар:
Қашқадарё вилояти — Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти — Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида;
Самарқанд вилояти — Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманларида;
Жиззах вилояти — Бахмал ва Зомин туманларида;
Тошкент вилояти — Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти — Поп туманида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!