$
11794.88 UZS
-25.52
138.67 UZS
-0.38
13685.60 UZS
1.12
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича президент қарори қабул қилинди

16:31 / 15.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “2027-йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш устувор вазифа этиб белгиланди. Хусусан, мусобақага пухта тайёргарлик кўриш, FIFA талабларига мос инфратузилмани яратиш, иштирокчилар ва мухлислар учун қулай шароитлар таъминлаш ҳамда чемпионат орқали мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш назарда тутилган.

Қарорда 2025 йил 2 октябрь куни FIFA Кенгаши томонидан U-20 Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълумот учун қабул қилинди. Шунингдек, мусобақага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага Жаҳон чемпионатини ўтказиш жараёнида масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, стадионлар ва бошқа объектларни FIFA талабларига мос ҳолда жиҳозлаш, иштирокчиларнинг келиб-кетиши, виза, транспорт, тиббий хизмат ва волонтёрлик масалаларини ташкил этиш вазифалари юклатилди. Шунингдек, чемпионат ҳудудларида узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш, стадионлар, машғулот майдонлари ҳамда меҳмонхоналарни тайёр ҳолатга келтириш белгиланди.

Қарорга биноан, мусобақа доирасидаги харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари алоҳида илова билан тасдиқланди. Аккредитациядан ўтган шахслар ва ўйин чипталари мавжуд мухлислар учун жамоат транспортидан, жумладан автобус ва метродан бепул фойдаланиш имкониятлари яратилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида FIFA'нинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очишга розилик берилди. Минтақавий офис Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида жойлаштирилади ва унинг фаолияти асосан FIFA маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар зиммасига Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, медиа ёритувини таъминлаш, инфратузилма ва энергетика масалаларини ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш Бош вазир ҳамда Президентнинг спорт бўйича вакилига юклатилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027-йилги U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 2025 йил 2 октябрь куни FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда кун тартибидаги долзарб масалалар қаторида 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати мезбон мамлакатлари ҳам расман эълон қилинган.

Қарорга мувофиқ, 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа FIFA томонидан ташкил этиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги энг нуфузли турнир ҳисобланади.

 


Футбол


														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

														
														Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДР дарвозасига…
10:28 / 21.07.2026

														
														Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб эт…
11:09 / 19.07.2026

														
														Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

2026-йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта финал йўлланм…
09:55 / 16.07.2026

														
														3 миллиондан ортиқ одам Аргентинани ЖЧдан четлатишни талаб қилмоқда

3 миллиондан ортиқ одам Аргентинани ЖЧдан четлатишни талаб қилмоқда

Интернетда Аргентина миллий терма жамоасини 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан четлатиш талаби илгари сурилган петитсия пайдо бў…
12:23 / 13.07.2026

														
														Суперкомпьютер ЖЧ ғолиблиги учун тахминларни янгилади

Суперкомпьютер ЖЧ ғолиблиги учун тахминларни янгилади

“Opta” аналитика компанияси суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиблик учун асосий фаворит сифатида Франция терм…
12:57 / 12.07.2026

														
														Неймарга 10 кун муҳлат берилди

Неймарга 10 кун муҳлат берилди

“Сантос” ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2026дан чиқиб кетганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин.
15:59 / 09.07.2026

														
														“Ланс” Ҳусановни қандай кашф этгани маълум бўлди

“Ланс” Ҳусановни қандай кашф этгани маълум бўлди

“Манчестер Сити” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг агенти Ғайрат Ҳасбиуллин футболчининг Ев…
17:05 / 08.07.2026

														
														Жаҳон чемпионатининг барча чорак финалчилари маълум бўлди

Жаҳон чемпионатининг барча чорак финалчилари маълум бўлди

Бугун, 8 июль куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи якунланди ва чорак финалда иштирок этадиган барча жамоа…
09:58 / 08.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026
Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
14:31 / 19.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов UzReport каналига берган интервьюсида 2030 йилгача мамлакатдаги …
10:04 / 17.08.2026
Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Ушбу орденни Президентимизнинг қўлларидан олиш мен учун катта фахр ва шараф. Шу билан бирга, бу юксак мукофот зиммасига кат…
16:00 / 19.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!