Маълум бўлишича, воқеа 29 январь соат 16:30 лар орасида Вобкент тумани марказидан оқиб ўтувчи дарё қирғоғида содир бўлган. Айнан шу вақтда хизмат вазифасини ўтаётган туман ИИБ профилактика инспектори, капитан Расулов Амрилло Темир ўғли воқеага гувоҳ бўлиб қолади ва зудлик билан аёлни қутқариб, уни қирғоққа олиб чиққан.
Билдирилишича, асли Ғиждувон туманидан, ҳали 30 ёшни ҳам қаршиламаган бу аёл 4 нафар фарзанднинг онаси бўлган.
Зудлик билан чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари ва ИИБ ходимлари томонидан аёл туман шифохонасига етказилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!