Фарғона вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ва ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Сobalt автомашинасида 683 дона “Tropikamid” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Дориларнинг умумий қиймати 102 млн сўмдан ортиқлиги айтилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!