Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Исроилга борди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Қайд этилишича, у ташрифи давомида Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ва Президент Исаак Герцог билан учрашади. Шунингдек, у мамлакатнинг турли шаҳарларига сафар қилади.
Сунак XАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар учун ҳамдардлик билдирган ва минтақада можаронинг янада авж олишидан огоҳлантирган.
“Асосийси, мен Исроил халқи билан бирдам эканлигимни билдириш учун келдим, сиз сўзлаб бўлмайдиган, даҳшатли террорчилик актини бошдан кечирдингиз ва мен Буюк Британия сиз билан эканлигини билишингизни истайман” – дейди, Риши Сунак.
Шунингдек, Сунак Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужумни минтақа ва бутун дунё етакчилари можаронинг янада фожиали тус олмаслиги учун бирлашишига“сигнал” деб атаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!