$
12971.00 UZS
-1.08
126.04 UZS
-0.57
13308.25 UZS
84.51
10° Кечаси

Бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади - Президент

14:40 / 10.07.2024

Президент бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Бугун дунёдаги мураккаб жараёнлар иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Маблағ топиш, жамғариш, кўпайтириш тобора қийин бўлиб бормоқда. Бундай шароитда бор манбалардан самарали фойдаланиш, тежамкорлик ва аниқлик янада муҳим.

Шу йил 16 январь куни иқтисодиётдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бюджет харажатларининг самарадорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, молиявий назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берган эди.

Маълумки, бу вазифани Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади. Ҳозирги тизимда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади.

Шу боис Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.

Ҳисоб палатаси фаолиятида давлат дастурларидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолашга қаратилган стратегик аудит ҳамда давлат ташкилотларидаги дастурий таъминотлар самарадорлиги бўйича ахборот технологиялари аудити жорий этилиши мўлжалланмоқда.

Юртимизда 30 мингга яқин бюджет ташкилоти ва давлат корхоналари бўлиб, уларни жойига чиқиб ўрганишга кўп вақт ва маблағ кетади. Шунинг учун Ҳисоб палатасида “Масофавий назорат маркази” ишга туширилди. Энди илғор хорижий тажриба асосида 36 та риск-таҳлил мезонлари ва индикаторларини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Сўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланаяпти. Бу – ҳар бир ҳудудга барча манбалардан берилаётган маблағларнинг 65-70 фоизи уларнинг назоратидан четда қоляпти, дегани.

Шу боис Ҳисоб палатаси бюджет жараёнини нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиб бориши кераклиги қайд этилди.



														
														Шавкат Мирзиёев БАА Витсе-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев БАА Витсе-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди

Сунъий интеллект борасида, шу жумладан соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқ…
18:30 / 15.01.2025

														
														Uzbekistan Airways самолёти аэропортга қўнаётганда дивигатели ишдан чиқди

Uzbekistan Airways самолёти аэропортга қўнаётганда дивигатели ишдан чиқди

Бортида 132 йўловчи бўлган ҳаво кемаси муваффақиятли қўндирилган.
17:17 / 15.01.2025

														
														2025-2027 йиллар “Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври” деб эълон қилинди

2025-2027 йиллар “Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври” деб эълон қилинди

15 январь куни Абу-Даби шаҳридаги “Қаср аш-Шати” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган…
15:01 / 15.01.2025

														
														Тўлов қилинмаган Cobalt автомобилларига контрактация қайта очилади

Тўлов қилинмаган Cobalt автомобилларига контрактация қайта очилади

Телеграм-бот навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.
14:49 / 15.01.2025

														
														Фарғонада 381,6 млн сўмлик сифатсиз дори воситалари савдосининг олди олинди

Фарғонада 381,6 млн сўмлик сифатсиз дори воситалари савдосининг олди олинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизма…
14:17 / 15.01.2025

														
														Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
12:55 / 15.01.2025

														
														Кимлар давлат божини тўлашдан озод этилмоқда?

Кимлар давлат божини тўлашдан озод этилмоқда?

Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
12:17 / 15.01.2025

														
														Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Anadolu агентлиги хабар беришича, Истанбулда бир кунда 11 киши қалбаки алкоголдан заҳарланиб, қурбон бўлган.
09:18 / 15.01.2025

														
														15 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

15 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
22:42 / 14.01.2025

														
														Саида Мирзиёева БААда нуфузли мукофотни қўлга киритган Президент мактаби ўқувчиларини табриклади

Саида Мирзиёева БААда нуфузли мукофотни қўлга киритган Президент мактаби ўқувчиларини табриклади

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғ…
22:27 / 14.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
12:55 / 15.01.2025
Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025
Тўлов қилинмаган Cobalt автомобилларига контрактация қайта очилади

Тўлов қилинмаган Cobalt автомобилларига контрактация қайта очилади

Телеграм-бот навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.
14:49 / 15.01.2025
Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси б…
16:45 / 14.01.2025
Исроил ва ХАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди

Исроил ва ХАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.
11:35 / 15.01.2025
Самарқанд шаҳри ҳудуди 413 гектарга кенгаяди

Самарқанд шаҳри ҳудуди 413 гектарга кенгаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларин…
16:01 / 14.01.2025
БААда Тошкентдаги президент мактаби “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилди

БААда Тошкентдаги президент мактаби “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифи…
15:15 / 14.01.2025
Илон Маск Тwиттеръни сотиб олгани учун судга тортилди

Илон Маск Тwиттеръни сотиб олгани учун судга тортилди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
16:04 / 15.01.2025
15 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

15 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
22:42 / 14.01.2025
Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликл…
20:24 / 14.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!