Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш 29–30 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, машинасозлик, “яшил” энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади. Шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим йўналишларидаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Томонлар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам музокаралар ўтказади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!